Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ла Лига. Фликнинг 100-ўйинида "Барса" "Вильярреал"ни тор-мор келтирди, Ямалдан хет-трик

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ўз майдонида Испания чемпионатининг 26-тури доирасида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 4:1.

Мезбонлар сафида Ламин Ямал учта гол уриб, ўз фаолиятидаги илк хет-трикни расмийлаштирди. Яна бир гол Роберт Левандовски ҳисобига ёзилди. Меҳмонлардан эса Папе Гуйе гол уришга муваффақ бўлди.

Каталонияликлар Ханси Флик бошқаруви остидаги 100-учрашувини ўтказишди.

"Кўк-анорранглилар" 64 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. Битта захира ўйинига эга бўлган "Реал" билан орадаги фарқ тўрт очкони ташкил этади. "Вильярреал" эса 51 очко билан учинчи поғонада жойлашган.

Ла Лига. 26-тур
28.02.2026 | 20:15
«Камп Ноу», Барселона

«БАРСЕЛОНА» — «ВИЛЬЯРРЕАЛ» — 4:1 (LIVE)
Голлар: Ямал 28 (1:0), Ямал 37 (2:0), Гуйе 49 (2:1), Ямал 69 (3:1), Левандовски 90 (4:1).

«Барселона»: Х. Гарсия, Бальде, Э. Гарсия, Кубарси, Кунде, Ольмо (Педри, 59), Берналь (Араухо, 67), Фермин Лопес, Рафинья (Рэшфорд, 73), Торрес (Левандовски, 67), Ямал (Барджи, 73).

«Вильярреал»: Луис Жуниор, Кардона (Гонсалес, 80), Вейга, Наварро, Моуриньо, Молейро (Педраса, 67), Гуйе, Комесанья (Парехо, 80), Пепе (Олувасейи, 84), Микаутадзе, Перес (Бьюкенен, 67).

Огоҳлантиришлар: Берналь (53), Рафинья (56) — Педраса (68).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:17, 28.02.2026.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик