Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Жоан Гарсия "Атлетико" билан ўйин олдидан "Барселона" мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсия жамоанинг шанба куни Ла Лига доирасида "Вильярреал" устидан қозонилган ғалабасидан (4:1) сўнг ўз фикрларини билдирди. Каталонияликлар Ламин Ямалнинг хет-триги ва Роберт Левандовскининг голи эвазига зафар қучишди.

Сешанба куни, 3 март куни Ханс-Дитер Флик шогирдлари ўз майдонларида Испания Кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида "Атлетико"ни қабул қилишади. Эслатиб ўтамиз, Мадриддаги дастлабки баҳсда "кўк-анорранглилар" 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

"Ўз уйимиздаги ажойиб ғалаба. Энди сешанба кунги ўйинга тайёргарлик кўриш вақти келди. Бизга сизнинг қўллаб-қувватлашингиз жуда зарур!", – деб ёзди Гарсия ижтимоий тармоқларда "Барселона" мухлисларига қарата.

Кубок доирасидаги ушбу тўқнашув Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.

Киритилди: 08:49, 01.03.2026.
Ўқилди: 1054 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик