Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 18:00 Эльче - Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

IFAB “тоза ўйин вақти”ни оширишга қаратилган янги қоидаларни тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Кеча, 28 февраль санасида, Уэльсда бўлиб ўтган Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг (IFAB) 140 йиллик йиғилишида ташкилот томонидан илгари суриб келинаётган “тоза ўйин вақти”ни оширишга қаратилган қоидалар мажмуи тасдиқланди.

Америка Қўшма Штатлари олий дивизиони – Major League Soccer (MLS) томонидан амалиётга татбиқ этилган қоидалар футбол учрашуви вақтида ўйин вақтини чўзиш ва темпини бузишга қаратилган хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган. Лига вакиллари 2025 йилда MLSнинг Нью-Йоркдаги бош офисига ташрифида ушбу қоидалар билан таништирилган ва шу йилнинг ноябрида Жаҳон лигалари ассоциациясининг Афинада бўлиб ўтган йиғилишида IFAB Техник директори – Дэвид Эллери билан учрашиб, қоидаларни Ўзбекистон Суперлигасида татбиқ этишга рухсат этилиши масаласи бўйича фикр алмашилганди. Кейинчалик, Лига Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмагида жаноб Эллери билан мулоқотда бўлиб турди ва 2026 йилнинг 26 январида IFAB Техник директори Тошкентга ташриф буюриб, ўзбек футбол жамоатчилиги вакилларига амалга кенг татбиқ этилиши кутилаётган ўзгартиришлар хусусида семинар ўтиб берганди.

Кенгаш томонидан тасдиқланган қоидалар мажмуи қуйидагилардан иборат:

Тўпни ён чизиқдан ва дарвоза олдидан ўйинга киритиш

Дарвозабонларнинг тўпни 8 сонияда ўйинга қайтариши борасидаги қоида футбол жамоатчилигида яхши қабул қилинганидан сўнг, шунга ўхшаш амалиётни тўпни ён чизиқдан ва дарвоза олдидан ўйинга киритиш жараёнига ҳам татбиқ этиш муҳокама қилиниб, кўпчилик овоз билан маъқулланди.

Ҳакам тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиш атайлаб кечиктирилаётгани ҳақидаги қарорга келса, 5 сониялик визуал саноқни бошлайди ва бу вақтда тўп ўйинга қайтарилмаган тақдирда, ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш ҳуқуқи рақиб жамоага олиб берилади. Шунингдек, тўпни дарвоза олдидан ўйинга киритиш ошкора кечиктирилаётган ҳолларда ҳакам 5 сониялик саноқни бошлайди ва бу вақтда тўп ўйинга киритилмаса, рақиб фойдасига бурчак зарбаси белгиланади.

Ўзгаришлардаги вақт чегараси

Майдондаги футболчини захирага олишда 10 сониялик вақт лимити жорий этилади. Футболчи захира алмаштириш таблоси ёки ҳакам ишорасидан сўнг, 10 сония ичида майдонни унинг исталган бурчагидан тарк этмаса, захирадан майдонга тушаётган футболчи 1 дақиқа майдон четида туради ва шу вақтдан кейинги дастлабки тўхталишда майдонга тушишига рухсат этилади.

Футболчининг жароҳатини майдон ташқарисида текшириш ёки даволаш

Майдонда тиббий ёрдам олган футболчи уни тарк этади ва 1 дақиқа давомида ўйинга қайтишига рухсат берилмайди.

VAR Протоколидаги ўзгаришлар

Шунингдек, йиғилиш уч ҳолатда бош ҳакамга VAR томонидан кўмаклашилишини тасдиқлади: • яққол нотўғри кўрсатилган иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилиш ҳолатида; • қоида бузган тарафни нотўғри талқин қилиш ҳолатида; • яққол нотўғри тақдим этилган бурчак зарбаси ҳолатида (мазкур қоида ихтиёрий бўлиб, тегишли мусобақанинг ушбу вазиятга тезкор ечим бериши мумкин бўлган техник имконияти мавжуд бўлишини талаб этади)

Лига мазкур ўзгаришларни ўзида синаб кўрилиши бўйича ташаббус билдирган дастлабкилардан бири ҳисобланиб, уларни амалга татбиқ этишни март ойидаги ФИФА кунларидан кейин бошлайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:09, 01.03.2026.
Ўқилди: 217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.