Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Ювентус"нинг асосий нишони бўлиб қолмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. "Tuttosport" нашрининг хабар беришича, ҳужумчи Рандаль Коло-Муани ҳамон Турин клубининг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди, айниқса, Душан Влаховичнинг келажаги борасидаги ноаниқликлар фонида бу масала долзарб бўлиб қолмоқда.

Коло-Муани аввал ҳам "Ювентус"да тўп сурган — у ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Туринда ўтказган эди. Сентябрь ойидан буён Рандаль ижара асосида "Тоттенхэм" сафида ҳаракат қилмоқда. Нуфузли "Transfermarkt" портали мутахассислари 27 ёшли футболчининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Рандаль Коло-Муани "Тоттенхэм" сафида 28 та ўйин ўтказиб, уларда 4 та гол урди ва шерикларига 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:46, 01.03.2026.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик