Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Рэшфорд ва "Барселона" неча йиллик шартнома имзолаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда ижара асосида Каталониянинг "Барселона" жамоасида тўп сураётган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "кўк-анорранглилар"нинг тўлақонли аъзосига айланади.

Sport.es журналистларининг хабар беришича, инглиз футболчиси Испания чемпиони билан уч йиллик меҳнат шартномасини имзолаш борасида келишувга эришган. Рэшфорднинг трансфери Каталония грандига 30 миллион еврога тушади.

Жорий мавсумда 28 ёшли форвард Каталония жамоаси сафида 22 та учрашувда майдонга тушди. Ҳужумчи ўз ҳисобига тўртта гол ва олтита голли узатмани ёздириб қўйди. Томонлар ўртасидаги ижара шартномаси мавсум якунида ниҳоясига етади.

Киритилди: 16:20, 01.03.2026.
Ўқилди: 2064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик