Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф 0-1 Пахтакор

Драган Черан: «Асосийси, жамоамиз ғалаба қозонди»

Баҳо:
+ | -

«Андижон»нинг янги трансферларида бири, тажрибали Драган Сгеран илк турни бошқа жамоадошлари каби ажойиб ўтказди ва рақиб дарвозасини ишғол ҳам қилди.

Жамоа сардори клуб матбуот хизматига баҳс борасида қисқача интервью берди.

— Драган, ғалаба билан табриклайман. Таассуротлар қандай?

— Раҳмат. Жуда қийин ўйин бўлди. Гарчи биз 4:0 ҳисобида ютган бўлсакда, ўзига яраша оғир кечди. Худога шукурки, мана шундай осон ўтмаган беллашувда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Албатта, вазиятлардан унумли фойдаланиб, бундай мухлислар олдида ғалаба қозонишимиз керак эди.

— Ҳисобнинг 4:0 бўлишини кутганмидингиз?

— Йўқ, буни кутмагандик. Аммо ўйинда шундай натижа юзага келди. Албатта, биз бунга ҳаракат қилдик. 4:0 — бу ўйлайманки, ажойиб натижа.

— Сизда тўпурарлик салоҳияти мавжуд ва илк турданоқ гол уришни бошладингиз. Бу тўпурарлик курашидаги дастлабки юришингизни англатмоқда...

— Ҳужумчилар ўртасида тўпурарлик учун пойга бошланди. Бу ёғини кўрамиз. Асосийси, жамоамиз ғалаба қозонди. Биринчи навбатда индивидуал натижа эмас, балки жамоанинг муваффақияти муҳим.

— “Бобур арена”даги атмосферани кўрдингиз ва қандай таърифлайсиз?

— Атмосфера супер, буни таърифлашга сўз йўқ. Жуда зўр, мухлисларга катта раҳмат. Ҳар ўйинда жамоамизни мана шундай қўллаб-қувватлашларини кутиб қоламиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:12, 01.03.2026.
Ўқилди: 1000 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик