Кириш Регистрация

Хёнесс Магатнинг 20 йиллик натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионатида 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди, унда «Штутгарт» жамоаси «Вольфсбург»ни 4:0 ҳисобида тор-мор этди.

Шу тариқа, «шваблар» ўз устози Себастьян Хёнесснинг юбилейини муносиб тарзда нишонлашди. Ушбу мутахассис «Штутгарт» бошқарувида Германия футболи олий дивизионидаги ўзининг юзинчи ўйинини ўтказди. «Шваблар»нинг Бундеслигада юз ёки ундан ортиқ ўйинда бошқарган сўнгги мураббийи 2001 йилдан 2004 йилгача клубда ишлаган Феликс Магат эди.

Бундеслиганинг кейинги турида, еттинчи март, шанба куни «Штутгарт» сафарда «Майнц»га қарши майдонга тушади. Ҳозирда клуб Германия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 05:42, 02.03.2026.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик