Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Комо» футболчиси: «Мен «Барселона»нинг бирорта ўйинини ўтказиб юбормайман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ футболчиси Серхи Роберто жамоанинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Испаниялик футболчи 2024 йилнинг ёзида «кўк-анорранглилар» сафини тарк этиб, Италиянинг «Комо» клубига ўтган эди ва ҳозирга қадар ўша ерда тўп сурмоқда.

«Мен «Барселона»нинг бирорта ўйинини ўтказиб юбормайман. Ўйлайманки, жамоада ҳаммаси яхши бўлади. Ўтган мавсум кўплаб қўлга киритилган совринлар ва ёрқин ўйинлар эвазига ақл бовар қилмайдиган даражада ўтди. Ҳозир ҳам «Барса» барча турнирларда курашни давом эттирмоқда. Тўғри, Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви [«Атлетико» билан, 0:4] биз кутгандек кечмади, аммо бу жамоага ишониш керак, чунки у нималарга қодирлигини аллақачон кўрсатиб бўлган. Умуман олганда, «Барселона»да ишлар яхши кетаётганидан хурсандман», — дея Серхи Робертонинг сўзларини келтирмоқда Испания ОАВлари.

3 март куни Ханс-Дитер Флик шогирдлари «Атлетико»га қарши жавоб учрашувини ўтказишади.

Киритилди: 05:52, 02.03.2026.
Ўқилди: 6719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5447]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4277]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3367]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2608]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2465]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2242]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2099]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2070]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1748]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1659]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик