Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Нагельсманн Нойернинг терма жамоага қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн дарвозабон Мануэль Нойернинг жамоага қайтиши мавзусида ўз фикрини билдирди.

Оммавий ахборот воситаларида тез орада 40 ёшини қарши оладиган "Бавария" сардорини Германия миллий терма жамоасига таклиф этиш мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар ҳали ҳам давом этмоқда. Тахминларга кўра, фахрий посбон Жаҳон чемпионати арафасида "Бундестим"нинг дарвоза чизиғидаги муаммосини ҳал қилиши мумкин эди.

"Мен бу масала бўйича ўз позициямни аниқ баён қилганман, Манунинг ўзи ҳам ўз фикрини очиқ айтган. У терма жамоадаги фаолиятини якунлади. Менимча, у ҳозир ҳам "Бавария"да ўз ишини аъло даражада бажармоқда, бироқ бизда Бауманн қиёфасида яна бир ажойиб дарвозабон бор. Агар Оли худди шундай ўйин намойиш этишда давом этса, Жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказади", — деди Нагельсманн Kicker нашри билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер 2024 йилда Германия терма жамоасидан кетган эди.

Киритилди: 08:31, 02.03.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик