Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 5-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

"ПСЖ" билан бўлган "камбэк" қаҳрамони Серхи Роберто "Барса" "Атлетико"ни ютиши учун нима қилиш кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг собиқ футболчиси Серхи Роберто Испания Кубоги ярим финалининг бўлажак жавоб учрашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу баҳсда каталонияликлар Мадриднинг "Атлетико" жамоасини қабул қилади.

"Матрасчилар" дастлабки учрашувда 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган эдилар. Финал йўлланмаси тақдири 3 март куни ҳал бўлади.

"Биринчи голни иложи борича вақтлироқ уриш жуда муҳим. Агар ўйин бошиданоқ фаол ҳаракат қилиб, босим ўтказилса, бу ҳаммани янада руҳлантириб юборади. Шу билан бирга, диққатни йўқотмаслик лозим. "Атлетико" қарши ҳужумларда хавфли — уларнинг олдинги чизиғида бўш ҳудудлардан фойдаланишни биладиган юқори даражали футболчилар бор. Ўйиннинг бошланиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади", — деди 2024 йилда "Барса"ни тарк этган, ҳозирда Италиянинг "Комо" клубида тўп тепаётган 34 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, айнан Серхи Роберто Чемпионлар лигасидаги "ПСЖ"га қарши афсонавий тўқнашувда "Барселона"нинг ҳал қилувчи олтинчи голини киритган эди. Ўшанда каталонияликлар илк ўйиндаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг тарихий камбэк қайд этишган.

Киритилди: 08:38, 02.03.2026.
Ўқилди: 1974 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик