Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

"Бавария" Жексон бўйича якуний қарорга келди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳужумчиси Николас Жексон мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этади. Мюнхен гранди сенегаллик футболчини "Челси"дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган эди, бироқ ушбу банд фаоллаштирилмайдиган бўлди.

Ижара муддатини узайтириш варианти ҳам истисно қилинган. Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, ҳужумчи келаётган ёзда 100 фоиз эҳтимол билан "Бавария"да қолмайди.

Жексон "Челси"га қайтади, бироқ турли манбаларнинг бир неча бор хабар беришича, "кўклар" раҳбарияти ҳам унга ишонишмаяпти. 24 ёшли футболчининг Лондон гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг қиймати "Transfermarkt" портали томонидан 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:08, 02.03.2026.
Ўқилди: 601 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик