Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Мессининг сермаҳсуллиги пасаяётгани йўқ: Леодан 178-дубль

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг сермаҳсуллиги билан футбол жамоатчилигини ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. 38 ёшли форвард МЛСнинг янги мавсумидаги илк голларини урди — у "Орландо Сити"га қарши кечган баҳсда (4:2) дубль қайд этди.

Аргентиналик юлдуз учун бу фаолиятидаги 178-дубль бўлди. Футболчи урган дублларнинг катта қисми "Барселона"даги фаолияти даврига тўғри келади (137 та). Шунингдек, у Аргентина терма жамоасида 14 марта, "ПСЖ"да эса 5 марта бир ўйинда иккитадан гол уришга муваффақ бўлган.

Лионель Месси ўзининг ҳозирги жамоаси сафига қўшилганига ҳали уч йил ҳам бўлмаганига қарамай, "Интер Майами" либосида аллақачон 22 марта дубль қайд этишга улгурди. Ҳозирда ҳужумчининг бутун фаолияти давомидаги голлари сони 898 тани ташкил этмоқда.

Киритилди: 11:51, 02.03.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик