Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Арне Слотга шарт қўйилди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот жорий мавсум якунига қадар ўз лавозимини тарк этиши эҳтимоли паст, бироқ у олдига қўйилган вазифаларни бажариши шарт бўлади.

MatchDay Central нашрининг маълумотларига кўра, «қизиллар» раҳбарияти нидерландиялик мутахассисга тобора кўпроқ ишонч билдирмоқда ва яқин ойлар ичида у билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Аммо клуб мутасаддилари Премьер-лиганинг жорий мавсуми якунида жамоадан кучли тўртликка киришни талаб қилмоқда. Шунингдек, мерсисайдликлар хўжайинлари Премьер-лигада чемпионлик учун имкониятлар деярли қолмагани сабабли, жамоа Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашишини хоҳламоқда.

Бундан олдинроқ «Ливерпуль» Слотни Хаби Алонсога алмаштиришга тайёрлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис январь ойида Мадриднинг «Реал» клубидан бўшатилганидан сўнг ишсиз қолган эди.

Киритилди: 12:02, 02.03.2026.
Ўқилди: 1095 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик