Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

Виталий Мутко: «Шимолий Ирландия билан ўйинда футболчиларимизда ўйнаш хоҳиши умуман йўқ эди»

Баҳо:
+ | -

Россия спорт вазири Виталий Мутко терма жамоанинг Шимолий Ирландияга имкониятни бой берганини (0:1) танқид қилар экан, футболчилар унинг хафсаласини пир қилганини таъкидлаб ўтди. Раҳбар бу хусусда Россиянинг "ИТАР-ТАСС" ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда гапириб ўтган.

"Бу терма жамоамизнинг энг ёмон ўйини бўлди деб ўйлайман. Гап мағлубиятда эмас, ундан ҳеч ким ҳимояланмаган. Гап шундаки, жамоанинг аксарият ўйинчиларида ўйнаш иштиёқи умуман йўқ эди. Менимча улар ўз шартномалари, шахсий келишувлари борасида ўйлар эдилар. Кўп йигитларимиздан хафсалам пир бўлди. Бунақаси кетмайди. Агар терма жамоа учун ўйнашни хоҳламасанг, унда ўйнама! Ахир ортингда бутун юртинг турибди. Футболчи клубда пул учун ўйнайди ва терма жамоага ортиқ қизиқмайди, деган фикрда бўлмаслик керак. 80 фоиз клублар давлат пулига кун кечиряпти. Шундан катта шартномалар ҳисобига ҳам фақат клубни ўйламасдан терма жамоада ҳам ўйнаш керак. Лекин барибир хоҳламаганлар бу ҳақда очиқ айтишлари мумкин", деди Мутко.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:26, 17.08.2013.
Ўқилди: 4168 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.