Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Реал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Хетафе» устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

«Хетафе» бош мураббийи Хосе Бордалас Мадриднинг «Реал» клуби устидан қозонилган сенсацион ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Ла Лиганинг 26-тури доирасида 2 март куни бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

«Пешқадамлик учун курашаётган «Реал» устидан қозонилган ушбу жуда муҳим ғалабани қадрлашимиз керак. Ўйин учун тузилган режа идеал даражада иш берди. Бу айнан мен истаган нарса: ғалаба менталитетига эга, сафарга йўл олиб, ҳафта давомида устида ишлаган режаларимизни ҳаётга татбиқ эта оладиган жамоа», — дея Бордаласнинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca.

«Бернабеу»да ғалаба қозониш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмаслигини ҳаммамиз биламиз. Биз тарихдаги энг яхши клублардан бири ҳақида гапиряпмиз. Қийналишимизга тўғри келишини билардик. Биринчи бўлимда, қарши ҳужумларда бироз хотиржамроқ ҳаракат қилганимизда, мадридликларга кўпроқ муаммо туғдирган бўлардик. Аммо барибир жуда фахрланаман. Рақиб вазиятлар яратишини билардик, лекин улар одатдагидан камроқ бўлди. Йигитларни табриклайман, улар исталган жойда ва исталган рақибни мағлуб этишга қодир. Айнан шунга ишониш керак».

Шунингдек, Бордалас жамоа хавфли ҳудуддан узоқлашган бўлса-да, мавсум учун белгиланган мақсадга эришиш йўлида ҳали ҳеч нарса қилинмаганини таъкидлади. Ҳозирда «Хетафе» ҳисобида 32 очко мавжуд ва жамоа турнир жадвалида ўн биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Реал» 60 очко билан иккинчи, «Барселона»да эса 4 очко кўп.

Киритилди: 12:54, 03.03.2026.
Ўқилди: 1662 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2493]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2283]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1872]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1745]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1673]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1654]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1619]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1389]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1251]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1246]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик