"Реал" клуби ўз расмий саҳифалари орқали вингер Родригонинг "Хетафе"га қарши ўйинда (0:1) тиззасидаги хочсимон боғламлари узилганини тасдиқлади.
Мадрид клубининг хабар беришича, бугун бразилиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтган ва унда оғир жароҳат борлиги тасдиқланган. Тикланишнинг аниқ муддатлари ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.
Аввалроқ, 25 ёшли футболчи хочсимон боғламлари узилгани сабабли мавсум якунигача сафдан чиққани ва Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Вингер жорий мавсумда мадридликлар сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва шерикларига олтита голли узатмани амалга оширди.













