Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 - Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум - Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

Коке: «Педри — испан футболининг ҳам бугуни, ҳам келажаги»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчиси Коке «Барселона» ярим ҳимоячиси Педрининг ўйинидан ҳайратда қолганини яширмади.

«Кўк-анорранглилар»нинг 23 ёшли футболчиси яқиндагина жароҳатидан қутилган бўлса-да, Испания Кубоги ярим финали доирасида «матрасчилар»га қарши кечган жавоб баҳсида финал ҳуштагигача майдонда ҳаракат қилди. Ушбу ўйинда «Барса» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ ўтган ойда ўз уйида 4:0 ҳисобида зафар қучган мадридликлар кейинги босқичга йўл олишди.

«Бизнинг бахтимиз — Педрининг испаниялик эканлигида. У — испан футболининг ҳақиқий бугуни ва келажаги. Дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири, балки энг зўридир. У нафақат ажойиб ўйинчи, балки ажойиб инсон ҳамдир», — дея Кокенинг сўзларини келтирмоқда «Atletico Universe» нашри.

Эслатиб ўтамиз, Педри айнан ўша жароҳати сабабли каталонияликлар учун муваффақиятсиз кечган дастлабки тўқнашувни ўтказиб юборган эди.

Киритилди: 11:43, 04.03.2026.
Ўқилди: 195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.