Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

«Барселона» сардори жамоанинг Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги мақсадлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо жамоанинг Ла Лигадаги ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Сешанба куни «кўк-анорранглилар» «Атлетико»га қарши жавоб ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай (икки ўйин натижасига кўра 3:4), Испания Кубогини тарк этишди. Испания чемпионатида эса каталонияликларнинг ишлари ҳамон кўнгилдагидек: 26 турдан сўнг Ханс-Дитер Флик шогирдлари Мадриднинг «Реал» клубини тўрт очкога ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

«Ҳа, Ла Лигада тўрт очколик устунликка эгамиз, бироқ якунгача ҳали анча бор. Тўғри кайфият ва иштиёқни сақлаб қолишимиз керак. Шунингдек, бизни Чемпионлар лигаси ўйинлари ҳам кутмоқда, биз бунга тайёрмиз», — деди Араухо журналистлар билан суҳбатда.

7 март куни «Барселона» Бильбаонинг «Атлетик» жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:50, 04.03.2026.
Ўқилди: 630 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик