«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Марк Берналь ва Пау Кубарсининг ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди.
18 ёшли ярим ҳимоячи Испания Кубоги ярим финалининг Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши жавоб учрашувида дубль қайд этди. Баҳс «кўк-анорранглилар»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, бироқ дастлабки ўйинда 4:0 ҳисобида зафар қучган «матрасчилар» кейинги босқичга йўл олишди.
«Бугун Берналь ва Кубарсини алоҳида таъкидлашни истардим — улар ақл бовар қилмас даражада ўйнашди. Паунинг доим шундай иштиёқ билан ўйнашини хоҳлайман, чунки у дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири. Бу оқшом унинг ўйинини кузатиш жуда ёқимли бўлди», — деди Флик матбуот анжуманида.
Шу шанба куни, 7 мартда «Барса» Ла Лига доирасида меҳмонда Бильбаонинг «Атлетик» жамоасига қарши майдонга тушади.













