«Ливерпуль» сардори Виргил ван Дейк жамоасининг Премьер-лига доирасида «Вулверхэмптон»га (1:2) қарши кечган баҳсдаги муваффақиятсизлигига изоҳ берди.
Чемпионатнинг асосий аутсайдери «қизиллар» билан ўйиннинг 94-дақиқасида гол уриб, ғалабани илиб кетди.
«Бунда фақат ўзимиз айбдормиз. Биз жуда секин ва рақиб учун тушунарли тарзда ҳаракат қилдик, тўп билан ишлашда эътиборсизликка йўл қўйдик ва нотўғри қарорлар қабул қилдик. Рақиб у қадар кўп вазият яратгани йўқ, бироқ сен шундай ўйнасанг, ҳар доим бундай ҳолат юз бериши мумкин. Жуда ҳафсалани пиширадиган якун бўлди», — деди ван Дейк TNT Sports нашрига берган интервьюсида.
Арне Слот жамоаси 48 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. «Бўрилар» эса ҳамон сўнгги поғонада — уларнинг ҳисобида 16 очко бор ва шундан 6 очкоси охирги иккита учрашувда қўлга киритилди.













