Кириш Регистрация

Мики ван де Вен "Тоттенхэм"нинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм"нинг 24 ёшли нидерландиялик ҳимоячиси Мики ван де Вен клубнинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Sports Boom нашри ёзмоқда.

Манбаларнинг маълумотига кўра, нидерландиялик футболчи бундай қарорни топ-клублар томонидан бўлаётган қизиқишлар фонида қабул қилган. Хусусан, ОАВда "Реал" ва "Барселона" ван де Вен билан шартнома имзолаш истагида экани таъкидланмоқда. "Шпорлар" футболчи учун 100 миллион фунт олишни кўзлашмоқда ва бу масалада ён беришмоқчи эмас. Ҳимоячининг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Ван де Вен 2023 йилда "Вольфсбург"дан ўтганидан бери "шпорлар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу мавсумда у клуб сафида 33 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:47, 04.03.2026.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик