Англиянинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета жамоанинг стандарт вазиятлардан ураётган голлари ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ "Арсенал" бир мавсум давомида бурчак тўпларидан 16 та гол уриб, Англия Премьер-лигаси рекордини такрорлаган эди.
"Кўпроқ гол урмаётганимиз ва дарвозамиздан тўп олиб чиқаётганимиз мени ранжитади. Ўйиннинг барча жабҳаларида энг яхши ва энг доминант жамоа бўлишни хоҳлаймиз. Бу бизнинг мақсадимиз, клуб сифатида шундай бўлишни истаймиз ва бунга эришишга ҳаракат қиляпмиз", — дея Артетанинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
"Арсенал" Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 29 та ўйинда 64 очко жамғарган.













