Марказий ярим ҳимоячи Кир Макмикин фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо ўзининг Телеграм-каналида ёзмоқда.
Журналистнинг маълумотига кўра, Макмикин тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ва "Манчестер Сити" академиясига қўшилишга тайёр. Трансфер суммаси очиқланмаган.
Макмикин бунгача Шотландиянинг "Хартс" клуби дубли таркибида дебют қилган эди. Ярим ҳимоячи Шотландиянинг турли ёшдаги ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига чақирилган.













