Кириш Регистрация

Флик баҳайбат ҳужумчини Левандовскига ўринбосар сифатида танлади

Баҳо:
+ | -1
Бўлим:

"Ньюкасл" ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Ник Вольтемаде "Барселона"нинг қизиқишлари доирасига тушди.

TEAMtalk нашрининг хабарига кўра, германиялик футболчининг трансферига "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик шахсан қизиқиш билдирмоқда. У каталонияликлар спорт директори Декуга ҳужумчининг трансферини шу ёзда расмийлаштириш вазифасини топширган. Эҳтимолий келишув 70 миллиондан 90 миллион еврогача бўлган суммага тушиши мумкин. Флик Вольтемадеда Роберт Левандовскининг ўринбосарини кўрмоқда.

Ник Вольтемаде 2025 йилда 75 миллион евро эвазига "Штутгарт"дан "Ньюкасл"га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2031 йилнинг 1 июлигача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи инглиз клуби сафида барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:31, 04.03.2026.
Ўқилди: 3765 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик