Кириш Регистрация

ФИФА "Камп Ноу" стадионини текширади. Нима учун?

Баҳо:
+ | -

ФИФА кейинги ҳафтада 2030 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида "Камп Ноу" стадионида инспекция ишларини бошлайди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, "Барселона" ўз рақибларини қабул қиладиган "Камп Ноу" стадиони 2030 йилги мундиал финалини ўтказиш учун асосий фаворитлардан бири ҳисобланади.

2030 йилги Жаҳон чемпионатига Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилади. Шу билан бирга, турнирнинг юз йиллиги муносабати билан очилиш ўйинлари Уругвай, Аргентина ва Парагвайда бўлиб ўтади.

Энг яқин Жаҳон чемпионати эса 2026 йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Жаҳон кубогини Аргентина терма жамоаси ҳимоя қилади.

Киритилди: 22:57, 04.03.2026.
Ўқилди: 7460 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик