Кириш Регистрация

АПЛ: «Ньюкасл» бир киши кам бўлиб қолиб ҳам «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди (Видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган баҳсда «Ньюкасл» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Ньюкаслдаги «Сент-Джеймс Парк» стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлим якунида мезбонлар ярим ҳимоячиси Жейкоб Рэмси иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Қўшиб берилган 6-дақиқада ҳужумчи Энтони Гордон пенальтини аниқ амалга ошириб, «қарғалар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффус олдидан «МЮ» мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди — 45+9-дақиқада ярим ҳимоячи Каземиро гол урди. Мезбонлар 90-дақиқада Уильям Осула томонидан киритилган гол эвазига ғалабани илиб кетишди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ньюкасл» 39 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. «Манчестер Юнайтед» учун бу мағлубият Майкл Кэррик бошқарувидаги биринчиси бўлди. Жамоа 51 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Англия Премьер-лигаси. 29-тур
05.03.2026 | 01:15
«Сент-Джеймс Парк», Ньюкасл

«НЬЮКАСЛ» — «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» — 2:1
Голлар: Энтони Гордон 45+6’-пенальти (1:0), Каземиру 45+9’ (1:1), Уильям Осула 90’ (2:1).

«Ньюкасл Юнайтед»: Рамсдейл, Тшау, Берн, Холл, Триппьер, Тонали (Ботман, 90+7), Жоэлинтон, Рэмси, Барнс (Уиллок, 46), Эланга (Мерфи, 84), Гордон (Осула, 85).

«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Магуайр, Йоро, Шоу (Далот, 61), Мазрауи (Маласиа, 85), Каземиру (Угарте, 61), Майну (Диалло, 76), Бруну Фернандеш, Кунья, Мбемо (Зиркзе, 77), Шешко.

Огоҳлантиришлар: Рэмси (26), Мбемо (37), Жоэлинтон (38), Шоу (39), Мазрауи (64), Триппьер (80).

Четлатиш: Рэмси (45, иккинчи сариқ).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:25, 05.03.2026.
Ўқилди: 1833 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик