Кириш Регистрация

Расман: Леонарду Жардим — «Фламенго»нинг янги бош мураббийи

Баҳо:
+ | -

«Фламенго» клуби бош мураббий лавозимига Леонарду Жардим тайинланганини эълон қилди. Португалиялик мутахассис Кариока Лигаси ярим финалида «Мадурейра» устидан қозонилган 8:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг истеъфога чиқарилган Фелипе Луиснинг ўрнини эгаллади.

«Янги мураббий шартнома имзолади ва спорт директори Хосе Ботодан муқаддас либосни қабул қилиб олди!» — дейилади клубнинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида берилган хабарда.

Шартнома 2027 йилнинг декабрига қадар тузилган. Жардимнинг мураббийлар штабидан Антониу Виейра, Жозе Баррос ва Диогу Диаш ўрин олди. Янги мураббийлар жамоа билан илк машғулотини ўтказиб бўлишди. Расмий тақдимот маросими пайшанба куни, 5 мартда бўлиб ўтади.

Жардимнинг охирги иш жойи «Крузейро» клуби бўлиб, у ерни 2025 йилнинг декабрида тарк этган эди. Аввалроқ у «Спортинг», «Монако», «Олимпиакос», «Брага», «Ал-Ҳилол» ва бошқа клубларни ҳам бошқарган.

Киритилди: 06:03, 05.03.2026.
Ўқилди: 555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик