Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Самвел Бабаян: «Энг камида дурангга лойиқ эдик»

Баҳо:
+ | -

«Қизилқум» — «Андижон» (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

— Афсуски, бугун мухлисларимизни хурсанд қила олмадик. Албатта, ўйинни тахлил қилиб чиқамиз. Мағлубият адолатсиз бўлди. Энг камида дуранга лойиқ эдик. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки, «Қизилқум» ўз услубида яхши ҳаракат қилди. Бизда ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратилди. Дарвозамизга киритилган иккита гол ҳақида нима дейишим мумкин? Иккита зарба ва иккита гол. Ҳимоядаги хатоликлар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Чемпионат эндигина бошланди. Олдинда ўйинлар кўп ва ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга янада яхшиланиб борамиз. Бу учрашувда эса ҳимоядаги хатоликлар туфайли голлар ўтказиб юбордик. Бу эса мағлубиятимизга сабаб бўлди. Андижондан узоқ йўл босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимиздан узр сўрайман. Ҳали мавсум олдинда. Бу мағлубият барчамизга, айниқса, мураббийлар штабига сабоқ бўлади. Кейинги ўйинларда максимал даражада ҳаракат қилиб, очколар йиғиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

— Биринчи учрашувда жамоангиз 60 фоиз ўз имкониятини кўрсата олгани ҳақида айтгандингиз. Бугунги ўйинда қандай баҳолайсиз?

— Биз ҳали кўп ўйин ўтказмадик. Ўйлайманки, ўйинларимиз янада шаклланиб боради. Ўйин сифати бўйича прогресс бор, дейиш мумкин. Баъзи жойларда хатоларимиз кўзга кўринди. Камчиликларимиз йўқ эмас ва биз ҳозирча 60 фоиз ўйинимизни кўрсата оляпмиз.

— Жамоангизда бўйдор футболчиларингиз бор. Қаерда хато бўлди, деб ўйлайсиз?

— Афсуски, бир қатор тўғрилашимиз керак бўлган ишлар бор. Вазиятларни кўриб чиқамиз. Қолаверса, жамоага ташкилотчилик етишмади. «Қизилқум» биринчи турда ҳам яхши ҳаракат қилганди. Бугун ҳам улар яхши даражада тўп суришди. Қолаверса, қарши ҳужумларда ҳаводаги курашларда рақибга имкониятни бой бердик.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:48, 05.03.2026.
Ўқилди: 319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.