Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Акмал Рустамов: «Андижон» — шаклланган жамоа»

Баҳо:
+ | -

«Қизилқум» — «Андижон» (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Акмал Рустамов иштирок этди.

— Бугун иккинчи турни ўтказиб олдик. Ўйинни шиддатли ва қийин бўлиши аниқ эди. «Андижон», умуман водий жамоалари кучайди. Бу ғалаба билан мухлисларимизни, Навоий халқини табриклаймиз. Биринчи ўринда футболчиларга раҳмат айтаман. Ғалаба учун борини беришди. Режа асосида иш кўрдик. Ўйинчиларимиз кўрсатмаларимизни бажаришгани учун ғалаба қозондик.

— Биринчи турда «Андижон» «Сўғдиёна»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Ўша ўйинни кўрган бўлсангиз, бугунги баҳсда рақиб сизда қандай таассурот қолдирди?

— «Пахтакор» билан учрашувдан кейин биз бор эътиборимизни «Андижон» жамоасига қаратгандик. «Андижон» шаклланган жамоа. Юлдуз ўйннчилари бор. Уларни ўрганиб чиққанимизда тўпни ҳаводан бир-бирларига узатишларини ўргандик. Яхши ҳужумчиси — Боакени тўпсиз қолдиришга ҳаракат қилдик. Майдон марказини ҳам олишга ҳаракат қилдик. Режаларимиз ўхшади, ҳисобни кўриб турибсизлаар.

— Жароҳат олган Чабрадзени ҳолати қандай?

— Яхши легионерларимиздан бири Чабрадзе биз учун керакли футболчи. Туркиядаги йиғинда жароҳат олганди. Уни «Пахтакор» билан учрашувда захирада қолдиргандик. Ўзинглар ҳам кўриб турибсизлар, у жуда самарали футболчи. Бугун жароҳат олди. Шифокорларнинг ташхисидан кейин аниқ бўлади.

— Сиз учун учрашувнинг энг яхши футболчиси ким?

— Бугунги ўйинда жамоам десам адашмайман. Ҳамма йигитларга борларини беришгани учун раҳмат. Кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Ғалаба қозонишимиз учун бир оила бўлишимиз керак. Бир оила бўлсак, бизни ҳеч ким юта олмайди. Ғалабаларимиз олдинда.

— Асрор Ғофуров ўтган ўйинда ҳимояда ўйнаганди. Бугун ярим ҳимояга қўйдингиз. Бу қарор тактик ўзгариш билан боғлиқми?

— Бизда шундай футболчилар борки, бир нечта жойда ўйнай олишади. Айнан 3-4 футболчимиз турли позисияларда тўп сура оладилар.

— Илҳом Ваҳобов олдинги мавсумларда асосий таркиб ўйинчиси эди. Ҳозирда захирадан майдонга тушяпти.

— Илҳом Ваҳобов ва Шохруз Норхоновни Туркияда олган жароҳатлари бироз жиддий бўлиб чиқди. Тезроқ асосий таркибга қайтаришга ҳаракат қиламиз. Бирданига асосий таркибга тушириб бўлмайди. Аста-секин жамоани асосий таркибига қўшиб борамиз. Улардан фойдаланадиган жойларимиз ҳали кўп.

— Жамоангиз дарвозасидан гол ўтказгач, яна ҳужумга ўтди, фаоллашди. Бунга қадар нима тўсқинлик қилаётганди?

— Жамоага асосий қўйилган нарса бор. Шуни бажариш керак. А ёки Б режа бўлади. Ҳисобда олдинда бораётганимизда ҳаммаси яхши эди. Гол ўтказиб юборгач, ниманидир ўзгартиришимиз керак эди. Тўғри қарор қилиб, захирадан футболчиларни туширдик ва улар ишончни оқлашди.

— Шебетунни ўйинига қандай баҳо берасиз?

— Айтилган кўрсатмаларни ҳаммасини бажарди. Шундай мураббийлар борки, ҳужумчидан гол талаб қилади. Менга ҳужумчилар гол уриши шарт эмас. Ўзларига қўйилган вазифани бажариб беришса бўлди. Тўғри ўйнасак, голни ўзи келади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:51, 05.03.2026.
Ўқилди: 267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.