Кириш Регистрация

"Сельта" билан ўйин олдидан "Реал" таркибида жиддий муаммолар юзага келди

Баҳо:
+ | -

Журналист Абрахам Ромеро "Реал"нинг жароҳат олган футболчилари ҳолати ҳақидаги янгиликлар билан бўлишди.

Хабар қилинишича, тиззасини текширувдан ўтказган Килиан Мбаппе айни дамда "Реал" мураббийлари билан бирга Парижда бўлиб турибди ва жума куни қайтади.

Жуд Беллингем эса, ўз навбатида, сонидаги жароҳат бўйича бошқа мутахассисдан қўшимча хулоса олиш учун Лондонда бўлиб турибди.

Эдуардо Камавинга ҳамон кучли тиш оғриғидан азият чекмоқда.

Рауль Асенсио умуртқа поғонасининг бўйин қисми бойламлари чўзилишидан сўнг соғайиш жараёнини ўтамоқда. Болдир мушакларида муаммо сезаётган Давид Алабанинг "Сельта"га қарши ўйинда иштирок этиши эса сўроқ остида қолмоқда.

"Мадрид" жума куни Ла Лиганинг 27-тури доирасида сафарда "Сельта" меҳмони бўлади.

Киритилди: 08:15, 05.03.2026.
Ўқилди: 1719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик