Кириш Регистрация

Дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунда дунё футболидаги энг қиммат ҳимоячи ким эканлиги маълум бўлди. Transfermarkt маълумотларига кўра, рўйхатда биринчи ўринни Лондоннинг «Арсенал» клубида тўп сурадиган француз Вильям Салиба эгаллаб турибди. Унинг бозор қиймати 78 миллион фунтни ташкил этади.

Иккинчи поғонани Пау Кубарси («Барселона»), Ашраф Хакимий («ПСЖ») ва Алессандро Бастони («Интер») бўлишиб турибди — уларнинг ҳар бири 70 миллион фунтга баҳоланган. Кейинги ўринлардан Нуну Мендеш («ПСЖ») ва Габриэль («Арсенал») жой олган — уларнинг нархи 65 миллион фунт.

61 миллион фунтлик қиймат билан бир қатор ўйинчилар рўйхатга киритилган: Дин Хёйсен («Реал»), Вильям Пачо («ПСЖ»), Йошко Гвардиол («Манчестер Сити»), Юррьен Тимбер («Арсенал») ва Трент Александер-Арнольд («Реал»).

Киритилди: 11:59, 05.03.2026.
Ўқилди: 4545 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик