«Манчестер Юнайтед» Премьер-лига доирасида кечган баҳсда «Ньюкасл»дан мағлубиятга учради (1:2).
«Қарғалар» бутун иккинчи бўлимни бир киши кам бўлиб ўтказганларига қарамай, учрашув якунида Уильям Осуланинг голи эвазига ғалабани илиб кетишди.
«Биз ўз ўйинимиздан қониқмадик. Қийин бўлишини билардик, аммо натижага эришишга кучимиз етарди. Бу катта мағлубият.
Гап характерда ёки рақибнинг четлатилишида эмас — бизга шунчаки сифат етишмади, етарлича яхши ҳаракат қилмадик. «Ньюкасл» ҳаққоний ғалаба қозонди. Буни айтиш мен учун оғриқли бўлса-да, лекин ҳақиқат шу», — деди «қизил иблислар» устози Майкл Каррик журналистлар билан суҳбатда. Бу мағлубият унинг клубга қайтганидан кейинги илк ўйини эди.
Мағлубиятга қарамай, «МЮ» турнир жадвалида ҳамон учинчи поғонани эгаллаб турибди.













