«Ювентус» ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Calciomercato нашрининг хабарига кўра, франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари қизиқиш билдирмоқда. Англиянинг топ-клублари 24 ёшли хавбек учун 75 миллион евро тўлашга тайёр.
Кефрен Тюрам 2024 йилда «Ницца»дан «Ювентус»га 20 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг туринликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «Ювентус» сафида барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Тюрамнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













