Кириш Регистрация

Гласнер 6 ойга «права»сиз қолди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби бош мураббийи Оливер Гласнер автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. «Бургутлар» устози ўтган йилнинг июль ойида Лондон бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида тезликни меъёридан оширган (Old Kent Road ҳудудидаги 20 миля/соат чеклов ўрнатилган ҳудудда).

Қоидабузарлик махсус камералар томонидан қайд этилган. Суд баённомаларига кўра, Гласнер ўз айбини тан олиши ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

«Мен ўз ҳаракатларим учун масъулиятни тўлиқ англайман ва вазиятнинг қанчалик жиддий эканини тушунаман. Ўз лавозим мажбуриятларимдан келиб чиқиб, ушбу муаммони ҳал қилиш учун зарур чораларни кўраман», — дея Гласнернинг сўзларини келтиради The Sun.

Якунда суд уни 6 ой муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бундан ташқари, Гласнер жарима тўлаши ва суд харажатларини қоплаши белгиланди.

Киритилди: 13:52, 05.03.2026.
Ўқилди: 675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик