Кириш Регистрация

Артета "Арсенал"дан кетиши мумкин. Вазиятни "Реал" кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

Микель Артета жорий мавсум якунида «Арсенал» бош мураббийи лавозимини тарк этиши мумкин.

MatchDay Central нашрининг маълумотларига кўра, агар «канонирлар» ушбу мавсум якунида Англия Премьер-лигаси ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса, испаниялик мутахассис истеъфога чиқиши мумкин. Артета ушбу совринларни қўлга киритишни «Арсенал»даги ўз лойиҳасининг асосий мақсади деб ҳисоблайди ва бу мақсадга эришиш бошқа жойда янги чақирувлар излаш учун идеал вақт бўлишини таъкидламоқда. Қайд этилишича, Мадриднинг «Реал» клуби Артета атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Микель Артета «Арсенал»ни 2019 йилда бошқаришни бошлаган эди. Унинг қўл остида Лондон клуби икки марта Англия Суперкубоги ва бир марта Англия Кубогини қўлга киритди.

Киритилди: 16:09, 05.03.2026.
Ўқилди: 1740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик