«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола, мавсум якунида жамоадан кетиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай, клуб билан амалдаги шартномасини узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Daily Mail Sport нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, 43 ёшли испаниялик мутахассис «Борнмут»даги фаолиятини давом эттиришга тайёр, ваҳоланки унга Лондоннинг икки клуби — «Кристал Пэлас» ва «Тоттенхэм» томонидан жиддий қизиқиш мавжуд.
Ираола 2023 йилнинг ёзидан буён «Борнмут»ни бошқариб келмоқда. Айни дамда жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 40 очко билан тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ираоланинг «Борнмут» билан амалдаги меҳнат шартномаси шу йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.













