Кириш Регистрация

"Бавария" Кейннинг ўрнини узоқ муддатга боса оладиган идеал номзод топди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «Бавария» Осимхенни сотиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда, чунки жамоа ҳужумчиси Харри Кейн клубни тарк этиши мумкин деб ҳисоблайди. Немис гранди Осимхенни Кейннинг ўрнини узоқ муддатга боса оладиган идеал номзод деб ишонмоқда.

Жорий мавсумда 27 ёшли Осимхен 25 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Нигериялик футболчининг «Галатасарой» билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари тўпурарнинг трансфер қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:57, 05.03.2026.
Ўқилди: 3513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик