Кириш Регистрация

Витинья дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячисини айтди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Витинья ўз позициядошлари орасида дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди.

«Мен Педрини биринчи ўринга қўйган бўлардим. У — сеҳрли. Унинг ўйинини кузатиш — завқли томоша. Унга қарши ўйнаганингизда уни янада яхшироқ тушуна бошлайсиз.

Менинг кучли учлигимми? Мен Жоау Невеш ва Бруну Фернандешни айтган бўлардим. Уларнинг иккаласи ҳам мен ва Педрининг ёнида ҳаракат қилишади. Шундай экан, менда кучли учлик эмас, балки кучли тўртлик бор», — дея Витиньянинг сўзларини келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, жума куни, 6 март куни «ПСЖ» Франция чемпионати доирасида ўз майдонида «Монако»га қарши баҳс олиб боради. Шундан сўнг парижликлар Чемпионлар лигаси доирасида «Челси»га қарши бўладиган уй учрашувига тайёргарликни бошлашади.

Киритилди: 19:45, 05.03.2026.
Ўқилди: 8576 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик