Кириш Регистрация

"Барселона" Влахович билан музокараларни тўхтатди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» келаётган ёзда марказий ҳужумчи позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бироқ, Душан Влаховичнинг жамоага келиш эҳтимоли анча паст баҳоланмоқда.

Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, «Барселона» Влахович билан олиб борилаётган музокараларни «музлатиб қўйган». Сербиялик футболчининг ўзига «Камп Ноу»га кўчиб ўтиш варианти маъқул келмоқда, аммо каталонияликлар бошқа услубдаги ҳужумчини излашмоқда. Влахович «Барса» учун устувор мақсад эмас. Шу билан бирга, клуб мутасаддилари 26 ёшли футболчининг молиявий талабларини ўрганиб чиқишган.

Душан Влаховичнинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси шу мавсум охиригача мўлжалланган. Бу эса ёзда сербиялик ҳужумчини эркин агент сифатида текинга қўлга киритиш мумкинлигини англатади.

Киритилди: 21:31, 05.03.2026.
Ўқилди: 1465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик