Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Теннис. Камилла Раҳимова Индиан-Уэллс турнирининг иккинчи босқичига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Теннис бўйича WTA 1000 туркумига кирувчи Индиан-Уэллс очиқ чемпионатининг (АҚШ, Калифорния штати) аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида биринчи давра учрашувлари якунланди. Унда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси, дунё рейтингида 88-ўринни эгаллаб турган Камилла Раҳимова ҳамда жаҳоннинг собиқ 4-рақамли ракетка устаси, канадалик Бьянка Андрееску ўзаро тўқнаш келди.

Учрашув Раҳимованинг уч сетдаги ғалабаси билан якунланди — 6:7, 6:0, 6:1.

Баҳс 2 соат-у 19 дақиқа давом этди. Раҳимова битта эйсни амалга оширди, тўртта қўшхатога йўл қўйди ва 13 та брейк-поинтдан 7 тасини муваффақиятли якунлади. Андрееску эса 12 та эйс қайд этди, бешта қўшхатога йўл қўйди ва ўйин давомида ишлаб олинган олтита брейк-поинтдан фақат биттасидан самарали фойдалана олди.

Индиан-Уэллс турнирининг иккинчи босқичида Камилла Раҳимова дунёнинг тўртинчи ракеткаси, америкалик Кори Гофф (тўртинчи рақам остида сараланган) билан куч синашади.

Раҳимова январь ойида ўтказилган 2026 йилнинг илк “Катта дубулға” турнири — Австралия очиқ чемпионатининг илк босқичида ҳам ушбу америкалик теннисчи билан баҳс олиб борган ва 2:6, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Маълумот учун, Индиан-Уэллс мусобақаси ҳар йили АҚШнинг Калифорния штати, Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказиладиган профессионал теннис турнири бўлиб, қаттиқ қопламали кортларда ўтказилади. Турнир эркаклар ўртасидаги ATP Masters 1000 ва аёллар ўртасидаги WTA 1000 туркумига киради.

Ушбу турнир тўртта “Катта дубулға” (Grand Slam) мусобақаларидан кейин энг кўп томошабин ташриф буюрадиган теннис тадбири бўлиб, кўпинча “бешинчи Катта дубулға” деб ҳам аталади. Индиан Wеллс Теннис Garden мажмуаси дунёдаги иккинчи энг йирик теннис иншооти ҳисобланади (биринчи ўринда Нью Йоркдаги US Open мусобақаси ўтадиган “Артур Эш” стадиони туради).

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларининг асосий тўрида 96 нафар ўйинчи иштирок этади (жами 128 талик сетка). Бунда сараланган 32 нафар теннисчи тўғридан-тўғри иккинчи босқичга йўлланма олади. 2024 йилдан бошлаб мусобақа дастурига янги йўналиш — микст (аралаш жуфтликлар) баҳслари ҳам киритилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:58, 05.03.2026.
Ўқилди: 191 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.