Кириш Регистрация

«Кристал Пэлас» устози «Тоттенхэм» устидан қозонилган ғалабани таҳлил қилди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси 29-турининг якуний ўйинида Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ўз майдонида «Кристал Пэлас»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги воқеалар ҳақида меҳмонлар бош мураббийи Оливер Гласнер ўз фикрларини билдириб ўтди. Табиийки, у ўйин натижасидан мамнун.

«Ёқимли оқшом бўлди, айниқса қайд этилган натижа ва биринчи бўлим якунидаги ўйинимиз мени хурсанд қилди. Иккинчи бўлим эса унчалик ёқмади, чунки майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнаган ҳолда, ўйинни керакли даражада назорат қилишга интилмадик. Бундай шароитда рақибда ҳаддан ташқари кўп имкониятлар бўлди», — дея Гласнернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «BBC Sport».

Ҳозирда «Кристал Пэлас» АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 05:46, 06.03.2026.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик