Кириш Регистрация

Арбелоа «Сельта»га қарши ўйинда ҳужум чизиғида янгилик тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» бош мураббийи Альваро Арбелоа «Сельта»га қарши бўлажак учрашувда ҳужум чизиғида янгича комбинацияни синаб кўриши мумкин.

Diario AS нашрининг хабар беришича, мураббий Килиан Мбаппенинг ўрнига Гонсало Гарсияни эмас, балки Браим Диасни туширишни режалаштирмоқда. Марокашлик футболчи Винисиус Жуниор билан ҳужумчилар жуфтлигини ҳосил қилади, ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясини эса Арда Гюлер эгаллайди.

Гарсия эса ўйинни захира ўриндиғида бошлаши тахмин қилинмоқда. Арбелоанинг фикрича, «Сельта»га қарши баҳсда «қаймоқранглилар»да қарши ҳужумлар учун бўш ҳудудлар бўлади, бундай сценарийда эса Браим кўпроқ фойда келтириши мумкин.

Учрашув жума куни бўлиб ўтади, баҳс Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.

Киритилди: 06:04, 06.03.2026.
Ўқилди: 4721 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик