Кириш Регистрация

"Барселона" "Тоттенхэм"нинг иқтидорли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Гамбург" марказий ҳимоячиси Лука Вушкович "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига тушди.

19 ёшли футболчи жорий мавсумни Германия клубида ижара асосида ўтказмоқда, унинг трансфер ҳуқуқи эса "Тоттенхэм"га тегишли. Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, "Барселона" келаётган ёзда мудофаа марказини кучайтиришни режалаштирмоқда ва истиқболли хорватиялик футболчи кўриб чиқилаётган номзодлардан бири ҳисобланади. Футболчининг вакиллари билан илк музокаралар аллақачон бўлиб ўтган.

Transfermarkt портали Лука Вушковичнинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Чиқиб келаётган юлдузнинг "Тоттенхэм" билан тузган меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Киритилди: 07:57, 06.03.2026.
Ўқилди: 1474 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик