Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

«Prague Masters». Нодирбек Абдусатторов сўнгги тур олдидан яққол пешқадамга айланди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича «Prague Chess Festival» турнири якунига етиб қолди. Бугун мусобақада сўнгги — 9-тур ўйинлари ўтказилади.

Мусобақанинг «Masters» гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик икки шахматчи — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев кеча 8-тур ўйинларида иштирок этишди.

Абдусатторов ушбу турда ўзи каби 4,5 очко жамғарган ҳолда 2-3-ўринларни бўлишиб турган мезбон шахматчиси Давид Наварага қарши қора доналарда ўйнади. Рақиблар бутун ўйин давомида юқори аниқликда ҳаракат қилишди ва Эндшпилда мутлақо тенг вазиятда етиб келишди. 53-юришда эса Навара қўпол хатога йўл қўйди. Ҳамюртимиз рақибни бу хато учун тезда жазолаган ҳолда рақибнинг Филини қўлга туширди. Оқибатда, Абдусатторовнинг доскада қолган ягона пиёдаси Фарзинга чиқиши аниқ бўлди ҳамда Давид Навара 64-юришда таслим бўлди.

Ушбу ғалаба эвазига Нодирбек Абдусатторов ўз очколарини 5,5 тага етказди ва мусобақада 1-поғонасига кўтарилиб олди. Боиси, шу тургача пешқадам бўлиб келган нидерландиялик Йорден ван Форест кеча ҳиндистонлик Аравинд Читамбарамга ютқазиб қўйди.

Нодирбек Ёқуббоев 8-тур доирасида эронлик Парҳам Мақсудлу билан дуранг ўйнади ҳамда 3,5 очко билан 8-поғонани банд этиб турибди.

Абдусатторов бугун АҚШлик Ханс Ниманн Моук билан оқ доналарда, Ёқуббоев эса германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ўйнайди. Баҳслар Тошкент вақти билан 15:00да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:29, 06.03.2026.
Ўқилди: 431 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.