Кириш Регистрация

"Барселона" янги юлдузларни сотиб оладими? Лапортанинг трансфер режалари ҳақидаги жавоби

Баҳо:
+ | -

"Барселона" раҳбари Жоан Лапорта клубнинг трансфер режалари ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Кўк-анорранглилар"нинг бир қатор юлдуз футболчиларга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Каталония гранди президенти мос вариантлар йўқлигини кўрсатиб, бу миш-мишларни қисман инкор этди.

"Албатта, агар зарурат туғилса, биз янги ўйинчиларни имзолашимиз мумкин. Лекин бу фақат муносиб имконият пайдо бўлган тақдирдагина амалга ошади. Ҳозирча мен бозорда бундай вариантларни кўрмаяпман", – дея Лапортанинг сўзларини келтирмоқда Managing Barca.

Ўтган қишки трансфер ойнасида "Барселона" сафига фақатгина қанот ҳимоячиси Жоау Канселу қўшилди – у Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубидан мавсум якунига қадар ижарага олинган.

Киритилди: 11:08, 06.03.2026.
Ўқилди: 2246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик