Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Левандовски Маркус Рэшфорднинг муваффақият сирини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоадоши Маркус Рэшфорд ҳақида гапирди.

Англиялик вингер ўтган йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»дан ижара асосида «кўк-анорранглилар» сафига келиб қўшилган эди.

«Рэшфорднинг маҳоратидан ҳайратдаманми? Йўқ, унинг улкан салоҳияти бир нечта машғулотлардан кейиноқ кўриниб қолганди. Маркусда ҳамма нарса бор: тезлик, техника, зарба, у иккала оёғида ҳам ажойиб ўйнайди. Қачонки бу йигит ўзига ишонишаётганини ҳис қилса, у бунга юз фоизлик натижа билан жавоб қайтаради.

Рэшфорд — яхши, меҳрибон инсон, лекин унга қўллаб-қувватлаш керак. У ўзига бўлган ишончни ҳис қилгандагина энг яхши ўйинини кўрсатади», — деди Левандовски Sky Sport телеканалига берган интервьюсида.

Маркус Рэшфорд «Барселона» таркибида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 11:10, 06.03.2026.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик