Кириш Регистрация

"Арсенал" ва "МЮ" бир футболчига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Фулхэм» клуби ҳимоячиси Самуэль Амисса фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

The Telegraph журналистларининг маълумотларига кўра, истиқболли футболчининг трансферига «Челси», «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг «дала ҳовли эгалари» билан амалдаги меҳнат шартномаси шу йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

«Фулхэм» Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 40 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг тўққизинчи поғонасини эгаллаб турибди.

Чемпионатда «Арсенал» пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринлардан «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Астон Вилла», «Ливерпуль» ва «Челси» жамоалари жой олган.

Киритилди: 13:44, 06.03.2026.
Ўқилди: 1987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик