Кириш Регистрация

"Тоттенхэм"ни бошқаришга номзодлар рўйхати тузилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби кейинги мавсум учун янги бош мураббий тайинлаши мумкин. Айни дамда бу лавозимни Игор Тудор эгаллаб турибди.

Give me Sport нашрининг хабар беришича, инглиз клубининг шорт-листидан (номзодлар рўйхати) уч нафар мутахассис жой олган. Булар — Роберто де Дзерби, Маурисио Почеттино ва Робби Кин.

«Тоттенхэм» Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида муваффақиятсиз иштирок этмоқда. Ўтказилган 29 та ўйиндан сўнг жамоа ҳисобида атиги 29 очко бор ва улар турнир жадвалининг 16-поғонасида бормоқда. «Шпорлар» хавфли ҳудуддан атиги бир очко олдинда, холос.

Сўнгги ўйинда Тудор шогирдлари ўз майдонида «Кристал Пэлас»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Киритилди: 15:30, 06.03.2026.
Ўқилди: 1439 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик