Кириш Регистрация

«Арсенал»да молиявий инқироз хавфи бор

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бюджетни нормаллаштириш учун асосий таркиб футболчиларидан бирини сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, «канонирлар» 300 миллион евродан ортиқ маблағ сарфланган йирик харидларнинг молиявий оқибатларини юмшатиш учун келаётган ёзда камида битта юлдуз футболчиси билан хайрлашишига тўғри келиши мумкин. Таъкидланишича, жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига Мартин Эдегор ва Габриэль Мартинелли киритилган.

Жорий мавсумда Эдегор барча турнирларда 27 та ўйинда иштирок этиб, битта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди. Мартинелли ҳисобида эса 37 та ўйин, 11 та гол ва учта самарали узатма мавжуд.

Киритилди: 16:29, 06.03.2026.
Ўқилди: 1261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик