Кириш Регистрация

Кристенсен танлов қилиши керак

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Андреас Кристенсен клубдан шартномани узайтириш бўйича таклиф олди, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Икки йилга мўлжалланган ушбу янги келишув маошнинг сезиларли даражада камайтирилишини кўзда тутади. Даниялик ҳимоячининг амалдаги шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади.

Аввалроқ, «Барса» тиззасидаги олдинги хочсимон боғламлар жароҳатини олган футболчини қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида у билан шартномани узайтиришга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.

Қайд этилишича, футболчининг ўзи учун «Барселона»да қолиш устувор вазифа ҳисобланади. У ва унинг оиласи Каталония пойтахтида ўзларини жуда қулай ҳис қилишмоқда, бироқ Андреасга Европанинг кўплаб клублари ва Саудия Арабистони жамоаларидан қизиқишлар бор. Кристенсен ўз келажаги ҳақида обдон ўйлаб кўриш учун вақт олмоқчи.

Ўтган мавсумда Кристенсен ахилл пайидаги муаммолар туфайли атиги олтита ўйинда иштирок этган эди. Жорий мавсумда эса у майдонда 513 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 17:17, 06.03.2026.
Ўқилди: 1210 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик